
25-26 декабрда Қозоғистон орқали Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 25 декабрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 26 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида бироз ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 25 декабрда кечаси 0-5 даража совуқни, кундузи 2-7 даража илиқни, 26 декабрда кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқни, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.
27-28 декабрда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ўрнашади, кундузги ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача, жанубда 16-18 даража илиққача кўтарилади.
29 декабрда Каспий денгизи ҳудудларидан яна деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар