
Кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакат шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди.
«Ўзгидромет»нинг ёзишича, бугун антициклон бутун республика ҳудудига тарқалди. Бу совуқ ҳаво оқими таъсирида булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат пасайиб, 10-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди совуқ ҳаво таъсири остида қолади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони кечаси 0-5 даража илиқ, 12 ноябрда айрим жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар