14:56 / 13.03.2018
4 334

Жанубий Корея президенти бутун дунё учун "катта ўзгариш" ҳақида гапирди

Жанубий Корея президенти бутун дунё учун "катта ўзгариш" ҳақида гапирди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маълум қилишича, режалаштирилаётган Кореялараро ва Америка-Шимолий Корея саммити Корея ярим оролида тинчликни ўрнатиш учун шароитлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

ТАСС хабарига асосланиб Кун нашрининг берган маълумотига кўра, у бу ҳақда ўзининг катта маслаҳатчилари ва ёрдамчилари билан мулоқот чоғида айтиб ўтган.

«Корея ярим оролида ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ва тинчлик ўрнатиш учун шароитлар пайдо бўлди. Агарда саммитлар муваффақиятли ўтса, бу бутун дунё учун катта ўзгаришларни олиб келади», - дея айтиб ўтди у.

Жанубий Корея етакчисининг сўзларига кўра, барча томонлар бу тарихий имкониятдан фойдаланиши керак.

Шу билан бирга, Мун Чжэ Ин ижобий натижаларга ортиқча ишониб юбормасликка чақирди, сабаби ҳозирча ҳеч ким Корея ярим оролидаги вазиятни кескин ўзгартира олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти бутун дунё учун "катта ўзгариш" ҳақида гапирди