17:55 / 13.06.2018
3 529

АҚШда ўқитувчи аёл ўз ўқувчиларига 1 млн долларни васият қилиб қолдирди

АҚШда ўқитувчи аёл ўз ўқувчиларига 1 млн долларни васият қилиб қолдирди
АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги имконияти чекланган болалар мактабида кўп йиллар давомида ишлаган ўқитувчи аёл Женевьева Виа Кава ўз умри давомида каттагина бойлик жамғаргани, 2011 йилда вафот этгач, қарийб 1 миллион долларлик жамғармасини имконияти чекланган ўқувчиларига васият қилиб қолдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Васиятнома шартларига кўра, 2019—2020 ўқув йилидан бошлаб, ўқишни коллежда давом эттириш истагидаги бир нафар имконияти чекланган ўқувчи 25 минг долларгача миқдорда стипендияни қўлга киритади.

Маблағ махсус жамғармада сақланиб, бундай стипендияларни кўп йиллар давомида бериб бориш учун етади.

Виа Каванинг ўз фарзандлари бўлмаган, у ҳаётининг катта қисмини ўзи ишлайдиган мактабга ва имконияти чекланган ўқувчиларга бағишлаган. У ўз ўқувчиларига уларнинг мактаб даврида ҳам, мактабни битиргандан кейинги ҳаётида ҳам доим кўмак бериб, қўллаб-қувватлаб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ўқитувчи аёл ўз ўқувчиларига 1 млн долларни васият қилиб қолдирди