Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ёмғир билан бирга кузатилган кучли шамол якшанба куни Каъба устидан ёпинғич — кисвани юлиб кетди, деб хабар беради Kun.uz.
Шу вақт Ал-Ҳаром масжидида бўлиб туриб, Каъбани тавоф этаётган зиёратчилар бу ҳодисани суратга олишга улгуришди.
Кадрларда кўринишича, кучли шамол тилла иплар билан Қуръон оятлари туширилган ва қора ипакдан тўқилган кисвани учираётганини кўриш мумкин.
Мутахассисларнинг хабар беришларича, қум бўрони ҳаво ҳароратининг ниҳоятда юқори эканлиги ва юқори намлик туфайли келиб чиққан.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Арофат тоғи этагидаги зиёратчиларнинг чодирларига ҳам зиён етган.
Якшанба куни тонгдан Макка шаҳрида мусулмонларнинг ҳар йиллик муқаддас жойларга зиёрати — ҳаж бошланди. Бу йили ҳаж маросимларида бутун жаҳондан келган икки миллиондан ортиқ ҳожилар иштирок этишмоқда.
Кисва — тилла иплар билан нақшлар туширилган ва қор ипакдан тўқилган, Каъба деворларини ёпиб турувчи анъанавий ёпинғичдир. Узунлиги 41 метрга тенг бўлган ёпинғич ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирилади.
Ушбу воқеа акс этган видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади