€9 миллионлик санъат хазинаси топилди: машҳур рассомларнинг ўғирланган картиналари қайтарилди

Италияда март ойида музейдан ўғирланган, умумий қиймати 9 миллион евродан ортиқ бўлган машҳур картиналар топилди. Асарлар орасида Ренуар, Матисс ва Сезанннинг ноёб ижод намуналари бор.
Италиянинг шимолидаги Magnani-Rocca жамғармасига икки ўғри бостириб кирган. Улар эшикни бузиб, қимматбаҳо картиналарни олиб, боғ орқали қочиб кетган.
Энг ҳайратланарлиси — бутун талончилик атиги уч дақиқа давом этган.
Италия маданий меросини ҳимоя қилиш бўлинмаси карабинерлари томонидан топилган картиналар орасида:
Пер-Огюст Ренуарнинг — “Балиқлар”;
Пол Сезаннинг — “Гилосли натюрморт”;
Анри Матисснинг — “Терраса” асарлар бор.
Музей хазинаси қайтарилди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўғирланган санъат асарларини аниқлаб, уларни Магнани-Роccа жамғармасига қайтарди.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…