22:41 / 09.06.2022
1 911

Зойир Мирзаев журналист ва блогерлар гувоҳлигида ҳайдовчилик имтиҳонидан ўтди

Зойир Мирзаев журналист ва блогерлар гувоҳлигида ҳайдовчилик имтиҳонидан ўтди
Фото: Тошкент вилояти имтиҳон маркази
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарондаги имтиҳон маркази очилишида ҳайдовчилик бўйича амалий имтиҳон топшириб кўришга қарор қилди ва ундан муваффақиятли ўтди. Вилоят раҳбари рухсат этилган 99 баллдан 85 жарима баллини қайд этди.

Бугун, 9 июн куни Оҳангарон туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун синовлар ўтказиладиган “Тошкент вилояти имтиҳон маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, лойиҳа ташаббускори Комил Алламжонов, ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг ўринбосари Мурод Шерлиев, журналистлар ва блогерлар қатнашди.

Тадбир иштирокчиларига ҳайдовчиликдаги билим ва тажрибасини синаб кўриш учун имконият яратилди. Бундан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам четда турмади: у амалий синовда 12 та вазифани бажариб, имтиҳондан ўта олди.

Фото: Тошкент вилояти имтиҳон маркази
Вилоят раҳбари имтиҳондан хатосиз ўтди деб бўлмайди: у рухсат этилган максимал 99 дан 85 жарима баллини қайд этди.

Фото: Telegram / Xushnudbek Xudoyberdiyev
Анча йилдан буён рулга ўтирмагандим, адашмасам 1988 йилда имтиҳон топшириб ҳайдовчилик гувоҳномаси олганман. Лекин йўл қоидаларини яхши билиб, кўрсатмаларга амал қилса, бемалол топширса бўлар экан. “Парковка”да сал қийналдим, машина ҳайдаб турмаганим шунда билинди”, – деди Зойир Мирзаев.

“Тошкент вилояти имтиҳон маркази”да ҳайдовчиликка номзодлардан ҳам назарий, ҳам амалий имтиҳонлар инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган тарзда ўтказилади. Бу ерда бир кунда 600 нафардан зиёд номзодлар назарий, 250 дан ортиқ талабгор эса амалий имтиҳонларни топшириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Зойир Мирзаев журналист ва блогерлар гувоҳлигида ҳайдовчилик имтиҳонидан ўтди