Автобус йўловчиларига бепул карталар берилмоқда: улардан қандай фойдаланиш мумкин?

Жамоат транспортидан фойдаланувчилар учун янги имтиёзли карталар бепул тарқатилмоқда. Alif билан ҳамкорликда тақдим этилаётган ушбу карталар эгалари ҳар ой 10 мартагача автобусда бепул ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.
Картадан фойдаланишни бошлаш учун телефонга Alif мобил иловасини ўрнатиш ва пластик карта рақамини ўз номига рўйхатдан ўтказиш керак.
Белгиланган бепул қатновлар лимити тугагач ҳам картадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун уни Click ёки бошқа тўлов тизимлари орқали маблағ билан тўлдириш кифоя. Шундан сўнг карта одатий транспорт картаси каби ишлайди.
Шунингдек, фойдаланувчилар орасида карта кредит маблағларини автоматик равишда ечиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларга ҳам аниқлик киритилди. Маълум қилинишича, Alif Nasiya хизмати бўйича қарздорлик мажбурияти мавжуд бўлмаган фойдаланувчиларнинг картасидан қўшимча пул автоматик ечилмайди. Йўл ҳақи фақат картага фойдаланувчининг ўзи киритган маблағ ҳисобидан тўланади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…