Оҳангаронда беш киши кечаси тоғда адашиб қолди

Оҳангаронда беш киши кечаси тоғда адашиб қолди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида дам олиш учун тоғга чиққан беш нафар фуқаро кечаси йўлни йўқотиб, қутқарувчилар ёрдамига муҳтож бўлди. Улар бир неча соатлик қидирувдан сўнг топилиб, хавфсиз ҳудудга олиб тушилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 4 октябрь куни соат 19:37 да «112» тизимига Чинор маҳалласидаги тоғли ҳудудда дам олаётган беш киши адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасининг «Бешқўл» навбатчилик қисми қутқарувчилари зудлик билан қидирув ишларига киришган.

Қидирув натижасида соат 00:31 да адашиб қолган фуқаролар аниқланган. Қутқарувчилар уларни хавфсиз ҳудудга олиб тушиб, кейинчалик яшаш манзилларига жўнатган.

ФВВ фуқароларни тоғли ҳудудларга сафар олдидан эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Хусусан, об-ҳаво маълумотларини текшириш, ҳаракатланиш йўналишини олдиндан белгилаш ва хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш тавсия этилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар