
Renault ва Total Energies компаниялари Cell Shield деб номланган янги совитиш технологиясини яратишди, деб cenyavto.com хабар берди. Бу система аккумуляторларни махсус диэлектрик суюқликка чўктириш орқали уларни совутишга имкон беради. Натижада, зарядлаш вақти 50% га камайди ва қувват захираси 6% га ошди.
Оддий радиаторли ёки ҳаво билан совитиш тизимларидан фарқли ўлароқ, бу технология батареяни самарали совутиш, хавфсизликни ошириш ва ишлаб чиқариш харажатини 6% га камайтиришга ёрдам беради. Технология Ricardo ва Renault томонидан бир неча йил давомида синаб кўрилган.
Агар бу тизим оммавий ишлаб чиқаришга жорий этилса, электромобиллар учун жиддий технологик сессия бўлиши мумкин.
Рено ТехнологиясиТотал ЭнергиялариЭлектромобил СистемасиАккумулятор СувитишБатарея СамарадорлигиХавфсизлик Ошириш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар