
Geely компанияси расман Galaxy A7 EM-i моделини тақдим этди, деб CarNewsChina хабар берди. Бу янги гибрид седан 2 л/100 км ёқилғи сарфи ва 2100 кмдан ортиқ умумий юриш масофаси билан ажралиб туради.
Galaxy A7 EM-i модели Galaxy Star 8 EM-i'нинг кичикроқ варианти ҳисобланади. Автомобиль 4918 мм узунлик, 1905 мм кенглик, 1495 мм баландлик ва 2845 мм ғилдирак базасига эга.
Янги моделнинг тахминий нархи 100 000 юань (тахминан 1,1 млрд сўм) бўлиши кутилмоқда.
Салон дизайнида икки спицали кўп функцияли рул, катта рақамли асбоблар панели ва марказий "сузувчи" экран мавжуд. Марказий консольда физик тугмалар, айланувчи медиа бошқаруви ва қопқоқли стакан қўйгичлар жойлашган.
Автомобиль 1.5 литрли бензин двигатели (112 от кучига эга) ва электромотор билан жиҳозланган. Гибрид тизимнинг умумий қуввати ҳозирча маълум эмас, аммо 238 дан 350 от кучигача бўлиши тахмин қилинмоқда.
Galaxy A7 EM-i икки вариантда таклиф этилади: 60 км ва 130 км электрик юриш масофаси билан. Сотувга чиқиш санаси ва аниқ нархлар яқин вақтда эълон қилинади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар