date
views 701

Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди

Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
Янош Ковач UzAuto Motors акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди, деб gazeta.uz хабар берди.

У Венгрияда туғилган ва Будапешт техника университетининг автомобилсозлик технологиялари йўналишини тамомлаган. Ковач автомобиль саноатида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, General Motors, Opel, GM Powertrain Uzbekistan, UzAuto Peugeot Citroën Automotive ва VinFast Automotive каби етакчи компанияларда раҳбар лавозимларда фаолият юритган.

Фаолияти давомида у сифатни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш ва заводлар бошқаруви соҳаларида мутахассис сифатида танилган. 2021 йилдан буён UzAuto Motors Кузатув кенгаши ва аудит қўмитаси аъзоси сифатида ишлаб келаётган эди.

Ушбу лавозимда у Бу Андерссонни алмаштирди. Бу Андерссон UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain компанияларига 3 йил раҳбарлик қилган ва 2024 йил декабрда лавозимдан кетган. Унинг раҳбарлиги даврида 2023 йилда 395 400 машина ишлаб чиқарилган — бу аввалги йилга нисбатан 20% кўп.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди