Данияда поезд юк ташувчи машинага урилиши оқибатида рельсдан чиқиб кетди. Ҳодисада камида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу Данияда сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик темирйўл ҳалокатларидан бири бўлиши мумкин.
Полиция ҳодиса Тинглев ва Клиплев шаҳарлари орасидаги темирйўл кесишмасида юз берганини тасдиқлади. Бахтсиз ҳодисадан сўнг воқеа жойига ўнлаб тез ёрдам машиналари ва қутқарувчилар юборилган, шунингдек, жароҳатланганларни тезкор эвакуация қилиш учун бир нечта вертолёт ҳам жалб этилган.
Поездда жами 95 йўловчи бўлиб, улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор эди. Расмийларнинг айтишича, вагонлардан бири ён томонга ағдарилиб, йўловчиларнинг бир қисмини эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келган.
Жароҳатланган икки киши вертолёт ёрдамида шифохонага етказилган, қолганлар эса воқеа жойида тиббий кўрикдан ўтказилган. Йўловчилар хавфсиз жойга олиб чиқилиб, уларнинг яқинларига хабар берилган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари тергов қилинмоқда, дастлабки тахминларга кўра, юк машинаси темирйўл кесишмасида қолиб кетган бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар