Tesla электромобиллари Германиядаги савдоси пасайишда давом этмоқда, деб хабар беради DW нашри.
Бу маълумотлар 2025 йил август ойидаги Федерал Автотранспорт агентлиги (KBA) томонидан тайёрланган расмий ҳисоботда акс эттирилган. Шу ой давомида Германияда фақат 1441 та Tesla электромобили рўйхатга олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга камдир.
Шу билан бирга, бошқа электромобилларга бўлган талаб юқори даражада сақланмоқда: уларнинг умумий савдоси 45,7 фоизга ошиб, 39 367 тага етди. Бу кўрсаткич ҳар бешта янги рўйхатга олинган автомобилдан бирига тўғри келади. Бозорда эса немис ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари, биринчи навбатда Volkswagen, устунликни сақлаб келмоқда.
KBA ҳисоботига кўра, Хитойдан олиб келинган автомобиллар – BYD ва MG каби брендлар – Европа Иттифоқи томонидан киритилган юқори солиқ ва тарифларга қарамай, Teslaни орқада қолдириб, ҳатто ундан ўтиб кетмоқда.
Tesla электромобиллари савдоси Европа бўйлаб, айниқса Франция ва Швецияда сезиларли даражада пасайгани қайд этилди. Бу ҳолат компания учун жиддий сигнал бўлиб, Европа бозоридаги рақобат ва истеъмолчилар қизиқиши ўзгаришини кўрсатмоқда.
Муттахассислар фикрича, бундай тенденциялар Tesla учун бозор стратегиясини қайта кўриб чиқиш ва Европа истеъмолчилари талабларига мослаштириш зарурлигини кўрсатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!