date

Жарима баллари тизими йўл қоидабузарликларини 58 фоиз камайтирди

Жарима баллари тизими йўл қоидабузарликларини 58 фоиз камайтирди

1 июндан эътиборан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун амалга оширилган жарима баллари тизимининг самараси аввалгидан сезиларли даражада кўринмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, тизим ишга туширилганидан кейинги илк уч ойда 60 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима баллари билан ҳисобга олинган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳайдовчилар орасида энг юқори – 5 балл тўплаганлар фақат 4 нафар, 4 баллга эришганлар 14 нафар, 3 баллга етиб олганлар эса 129 нафарни ташкил этган. 2 балл олган ҳайдовчилар сони қарийб 5 мингни ташкил қилса, энг кам – 1 баллга тушганлар сони 64 минга яқин бўлган. Шу билан бирга, мамлакат бўйлаб 9 миллион 325 мингдан зиёд ҳайдовчи ҳеч қандай жарима балли олинмагани қайд этилган.

Тизимнинг жорий этилиши йўл ҳаракатида интизомни сезиларли оширди. Июньдан августгача бўлган даврда аниқланган қоидабузарликлар сони 167 минтани ташкил этди, бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 285 минтани ташкил этгани билан солиштирганда 58 фоизга камайган.

Шу билан бирга, ҳайдовчи айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳам сезиларли даражада қисқарди. 2024 йилда 531 та ҳодиса қайд этилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 338 тага тушган, яъни 36 фоизга камайган.

ЙҲХХ эксперти таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, жарима баллари тизими нафақат қоидабузарликларни қисқартирди, балки ҳайдовчилар орасида масъулият ва диққатни оширди, йўл ҳаракатида хавфсизликни кўтарди ва умуман мамлакат йўлларида барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Жарима баллари тизими йўл қоидабузарликларини 58 фоиз камайтирди