Mercedes ходимларига ишдан бўшаш учун катта пул таклиф қилди

Авто2 дақиқа ўқиш21
Mercedes ходимларига ишдан бўшаш учун катта пул таклиф қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Mercedes-Benz компанияси ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда ишлайдиган 30 мингдан ортиқ ходимига ихтиёрий равишда ишдан кетиш эвазига 422 минг еврогача товон пули таклиф қилмоқда.
  • 2026 йил 1 декабрдан 2027 йил 30 сентябргача амал қиладиган ушбу дастур доирасида муддатидан олдин қарор қабул қилганларга "Турбо" номли махсус бонуслар ҳам тўланади.

Германиянинг машҳур Mercedes-Benz компанияси ходимларига ишдан ихтиёрий равишда бўшаш эвазига катта миқдорда товон пули таклиф қилмоқда. Компания ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда фаолият юритадиган 30 мингдан ортиқ ходимига 422 минг еврогача компенсация тўлашга тайёр. Энг юқори миқдордаги маблағни эса белгиланган муддатдан олдин қарор қабул қилган айрим ходимлар олиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, янги компенсация дастури 2026 йил 1 декабрдан 2027 йил 30 сентябрга қадар амал қилади. Бироқ компания ходимларга шошилинч қарор қабул қилиш учун қўшимча молиявий рағбат ҳам таклиф этмоқда. Жумладан, 2027 йил март ойининг охиригача ишдан кетиш учун ариза топширганларга асосий товон пулидан ташқари “Turbo” деб номланган махсус бонус ҳам берилади. Бу эса белгиланган муддатдан олдин қарор қабул қилган ходимлар учун янада кўпроқ маблағ олиш имконини яратади.

Компаниянинг мазкур таклифидан фақат оддий мутахассислар эмас, балки турли лавозимларда ишлайдиган ходимлар ҳам фойдаланиши мумкин. Дастур ишлаб чиқаришдан ташқари бўлимларда фаолият юритувчи мутахассислар, усталар, гуруҳ ва бўлим раҳбарларини қамраб олади. Шунингдек, бу сафар илк бор юқори бўғин раҳбарларига ҳам ихтиёрий равишда ишдан кетиш имконияти тақдим этилмоқда.

Бироқ таклифдан фойдаланиш учун муайян талабларга жавоб бериш лозим. Хусусан, ходим 2026 йил 1 декабрь ҳолатига кўра Mercedes-Benz компаниясида камида уч йилдан ортиқ меҳнат қилган бўлиши керак.

Ҳисоб-китобларга кўра, товон пули миқдори ходимнинг ёши, лавозими ва иш стажига қараб фарқланади. Масалан, 52 ёшли муҳандис “Turbo” бонусини ҳам ҳисобга олганда, 422 минг еврогача маблағ олиши мумкин. Қўшимча устамасиз эса унинг товон пули 340 минг еврогача етади. Маъмурий бўлим ходимлари учун эса 253 минг еврогача компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Ходимлар ўзларига қанча маблағ тўланишини олдиндан билиб олишлари ҳам мумкин. Бунинг учун Mercedes компаниясининг ички тизимида махсус калькулятор ишлаб чиқилган. У орқали ҳар бир ходим ўз лавозими ва бошқа кўрсаткичларига қараб тахминий товон пули миқдорини ҳисоблаб кўра олади. Декабрь ойи бошидан эса ходимларга электрон почта орқали шахсий молиявий таклифлар юборилиши кутилмоқда.

Компания вакилларининг таъкидлашича, бундай дастурни жорий этишга иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви сабаб бўлган. Айниқса, Mercedes учун муҳим бозорлардан бири ҳисобланган Хитойда савдо ҳажмининг пасайиши молиявий босимни кучайтирган. Бошқа ҳудудлардаги тушумлар эса ушбу камайишнинг ўрнини тўлиқ қоплай олмаяпти.

Шу билан бирга, Германияда ходимларнинг бандлигини 2034 йил охиригача кафолатловчи келишув амал қилмоқда. Бу сабабли Mercedes-Benz иш ўринларини одатий тартибда қисқартириш имкониятига эга эмас. Компания шунинг учун ходимларни ўз хоҳиши билан ишдан кетишга ундаш мақсадида йирик молиявий компенсациялар таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Mercedes-Benz 2025 йилда ҳам шунга ўхшаш ихтиёрий ишдан бўшаш дастурини амалга оширган. Ўшанда компания ходимларга товон пули сифатида жами 1,6 миллиард евро тўлаган. Бу эса автомобилсозлик гиганти харажатларни камайтириш ва фаолиятини қайта ташкил этиш учун ихтиёрий кетиш дастурларидан аввал ҳам фойдаланганини кўрсатади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?