date

Ўзбекистонда чиройли рақамлар 7 миллион сўмга сотилади

Ўзбекистонда чиройли рақамлар 7 миллион сўмга сотилади

2025 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистонда "чиройли" авторақамларни сотиб олиш хизмати фаолиятга киритилди. Ҳозирда мазкур хизматдан фойдаланиш учун Safe Road ЙҲХХ иловаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ҳукуматнинг янги қароригa кўра, мамлакатда авторақамларни аукцион орқали сотиш амалга оширилмайди. Аввал аукционга чиқарилган ва сотилмаган 1-3-категориядаги рақамлар фақат жисмоний шахслар учун БҲМнинг 17 баравари миқдорида (7 миллион сўм) сотилмоқда. Юридик шахслар учун эса мазкур рақамлар БҲМнинг 25 баравари миқдорида (10,3 миллион сўм) қийматланмоқда.

Бу жараёнда аукционга чиқарилган ва сотилмаган рақамлар янги базага киритилган бўлиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир инсон исталган ҳарф ва рақам комбинациясини танлаб, 7 миллион сўмга "чиройли" рақам сотиб олиш имконига эга бўлади.

Ушбу тадбир мамлакатда рақамларнинг нархини белгилаш ва уларни харид қилишда янги имкониятлар яратишга қаратилган қадамдир. Шу билан бирга, бу қарор рақамлар бозорининг очиқ ва тенг рақобат асосида ишлашини таъминлашга йўналтирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда чиройли рақамлар 7 миллион сўмга сотилади