Onix ва Tracker учун 0 фоизли тўлов шартлари эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш22.1K
Onix ва Tracker учун 0 фоизли тўлов шартлари эълон қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Давр Банк билан ҳамкорликда Chevrolet Оних ва Траккер автомобиллари учун 0 фоизли кредит таклиф этилмоқда.
  • Харидорлар бошланғич тўлов миқдори ва муддатини ўзларига қулай тарзда танлаб, 15 фоиздан 50 фоизгача бўлган бошланғич тўлов билан 24 ойдан 60 ойгача муддатга автомобил харид қилишлари мумкин.
  • Масалан, 15 фоиз бошланғич тўлов билан Оних учун ойлик тўлов 6 млн 543 минг 229 сўм, Траккер учун эса 7 млн 825 минг 361 сўмни ташкил этади.

Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини харид қилиш учун янги бўлиб тўлаш шартлари таклиф этилди. Davr Bank билан ҳамкорликдаги дастурда автомобилларни 15 фоиз бошланғич тўлов билан 0 фоизли ставкада харид қилиш мумкин.

Янги шартларда харидор бошланғич тўлов миқдори ва тўлов муддатини ўзига қулай тарзда танлаши мумкин.

Камроқ бошланғич тўлов қилишни истаганлар учун Onix’га 27 млн 712 минг 500 сўм, Tracker’га эса 33 млн 142 минг 704 сўмдан бошланғич тўлов белгилаб қўйилган. Бу ҳолатда Onix учун ойлик тўлов 6 млн 543 минг 229 сўм, Tracker учун эса 7 млн 825 минг 361 сўмни ташкил этади.

Каттароқ бошланғич тўлов эвазига ойлик харажатни камайтириш имконияти ҳам бор. Бунда Onix учун 92 млн 375 минг сўм бошланғич тўлов қилинса, ойлик тўлов 1 млн 539 минг 583 сўмдан бўлади. Tracker учун 110 млн 475 минг 680 сўм бошланғич тўловда ойига 1 млн 841 минг 261 сўмдан тўлаш мумкин.

0 фоизли шартлар бошланғич тўлов миқдорига қараб қуйидагича белгиланган:

• 15 фоиз бошланғич тўлов, 24 ойга

• 25 фоиз бошланғич тўлов, 36 ойга

• 30 фоиз бошланғич тўлов, 40 ойга

• 40 фоиз бошланғич тўлов, 48 ойга

• 50 фоиз бошланғич тўлов, 60 ойга

Бундан ташқари, 2 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилган фоиз ставкалари асосида ҳам тўлов вариантлари мавжуд.

Шу билан бирга, ушбу шартлар автомобилларнинг базавий комплектациялари асосида ҳисобланган. Якуний тўлов миқдори танланган комплектацияга қараб фарқ қилиши мумкин.

Мазкур таклиф автомобилларнинг завод нархи пасайтирилганини англатмайди. Асосий ўзгариш харидни бўлиб тўлаш ва кредитлаш шартларига тааллуқли.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?