1 сентябрдан ҳужжатсиз автомобилларга метан қуйилмайди

1 сентябрдан бошлаб метан газ қуйиш шохобчаларида автомобилларни текширишнинг янги тартиби жорий этилади. Унга кўра, техник кўрикдан ўтмаган, газ баллони синовдан ўтказилмаган ёки керакли ҳужжатларга эга бўлмаган транспорт воситаларига метан қуйилмайди.
Янги қоида муддати ўтган газ баллони ўрнатилган автомобилларга ҳам тааллуқли. Бундай машиналар шохобчага келганда тизим уларнинг маълумотларини автоматик равишда текширади.
АGTКШларда махсус «ақлли» камералар ўрнатилади. Улар автомобил давлат рақамини аниқлаб, транспорт воситаси ҳақидаги маълумотни ягона электрон база билан солиштиради.
Агар автомобил тизимдаги «қора рўйхат»га киритилган бўлса, метан қуйиш автоматик равишда блокланади. Бунинг учун шохобча ходимининг алоҳида қарор қабул қилиши талаб этилмайди.
Метан қуйилмайдиган автомобиллар:
• Техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситалари
• Газ баллони синовдан ўтказилмаган автомобиллар
• Фойдаланиш муддати тугаган газ баллонли машиналар
• Зарур ҳужжатлари мавжуд бўлмаган транспорт воситалари































Изоҳлар 0
…