date

VW тарихидаги энг технологик кроссовер сотувга чиқмоқда

VW тарихидаги энг технологик кроссовер сотувга чиқмоқда

Фольксваген ишқибозлари яқин кунларда бренд тарихидаги энг илғор кроссовер гувоҳига айланишади. Era 9X моделининг предпродаж жараёнлари шу ойданоқ бошланиши кутилмоқда.

Хитойнинг SAIC компанияси билан ҳамкорликда яратилган ушбу модель техник жиҳатдан анча бойитилган. Унга 530 от кучига эга иккита электр мотори ва 141 от кучили 1.5Т ДВС (фақат генератор вазифасини бажаради) ўрнатилган. 65 квт/соат ҳажмдаги NMC батареяси 400 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Автомобиль қўшалоқ пневматик осма ва орқа ғилдиракларнинг бурилиш тизими билан жиҳозланган.

Салон ҳашамати жиҳатидан Era 9X ҳатто Audi Q7 ни ҳам ортда қолдириши айтилмоқда. Вазни 2600 кг бўлишига қарамай, у 100 км/соат тезликка тахминан 4.5 сонияда чиқади. Бундай қувват ва ҳашамат фонида ёнилғи сарфи оддий ДВС автомобилларидан икки баравар камлиги катта ютуқдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » VW тарихидаги энг технологик кроссовер сотувга чиқмоқда

Кўп ўқилганлар Авто янгиликлари