Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь—февраль ойларида жами 39 922 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўтган икки ой ичида энг кўп Lacetti-Gentra автомобили ишлаб чиқарилган — 12 340 дона. Аввалроқ февраль ойининг ўзида 8 124 дона Gentra ишлаб чиқарилгани тўғрисида хабар берилганди.
Lacetti-Gentra — 12 340 дона
Cobalt — 10 787 дона
Damas — 9 283 дона
Nexia Т-250 — 2 902 дона
Spark — 890 дона
махсус енгил автомобиллар — 3 720 дона
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида Ўзбекистонда икки дона Lacetti-Gentra автомобили ишлаб чиқарилган. UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб оммабоп моделларнинг шартномалари янгиланиши — Chevrolet Lacetti-Gentra, Cobalt, Nexia ва Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши ҳақида «Дарё»га расман маълум қилганди. Янги автомобиллар учун шартнома тузиш бошлангани эълон қилингандан сўнг бир неча соат ичида 13 203 та автомобилга шартнома тузилган. Компания харидорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизга туширган. Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб LADA автомобиллари нархи 3 фоиздан 10 фоизга ошган.
Шунингдек, Chevrolet Traverse ва Tahoe автомобилларини харид қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланганидан сўнг, дастлабки 20 дақиқада компанияга 200 дан ортиқ буюртма келиб тушган. Ушбу автомобилларга ариза қабул қилишнинг илк куни натижаларига кўра, 320 дан ортиқ буюртма олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди