
Украинада уруш бошланганига олтмиш етти кун тўлди. Донбассда жанглар давом этмоқда. АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Киевга ташриф буюриб, Украинани қўллаб-қувватлади. Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳудудини тарк этганлар эвакуация пунктларида оиласи билан учрашмоқда. Киев вилоятидаги болалар ҳалок бўлган ота-оналарини дафн этишмоқда. Meduza урушга оид 1 май суратларини жамлади.
Киев ва Киев вилояти

10 ёшли бола Ирпеннинг ўққа тутилиши пайтида ҳалок бўлган отасининг қабри ёнида турибди.
Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси билан. Пелоси уруш бошидан бери Украинага ташриф буюрган энг юқори мартабали америкалик сиёсатчи бўлди. Зеленский спикерга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, буни «АҚШ томонидан кучли қўллаб-қувватланиш белгиси» деб атади.
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Мариупол

Мариуполдан эвакуация қилинган «Азовсталь» ходими ўғли билан кўришмоқда. Ўсмир қариндошлари билан шаҳарни аввалроқ тарк этганди.
Фото: Reuters
Донбасс шимоли

Рубижной шаҳридаги ишдан чиқарилган машина. Украина Қуролли кучларига кўра, 2 май куни «душманнинг асосий ҳаракатлари шаҳарни тўлиқ назоратга олишга йўналтирилади».
Фото: «ТАСС»

Славянскда яшовчи 78 ёшли аёл ертўласида мураббо солинган банкани олмоқда. Ташқарида шаҳар учун жанглар давом этмоқда.
Фото: AFP
Харьков вилояти

Харьков вилоятидаги қишлоқда яшовчи киши бомба бошпанасига айланган ертўлада турибди.
Фото: AP Photo

Украиналик аскарлар танкни таъмирламоқда.
Фото: Reuters
Запарожье

Запорожьелик темирчи устахонасида ўқ ўтказмайдиган зирҳлар ясамоқда. Урушдан олдин у ҳамкасби билан бирга зирҳ ва қилич ясарди.
Фото: AFP

Ўққа чидамли пластинларни синовдан ўтказиш жараёни.
Фото: AFP
Энергодар

Россия ҳарбий карвони Европадаги энг йирик Запорожье атом электр станцияси йўлида. Март ойи ўрталаридан бери Россия АЭСни назорат қилмоқда. 4 мартга ўтар кечаси станция ўққа тутилиб, ёнғин содир бўлганди – ўқув ва лаборатория бинолари ёниб кетган. Радиация даражаси нормал сақланиб турибди. Зеленскийнинг айтишича, Украинада 15 та энергоблок бор, улардан олтитаси Запорожьеда, агар улар портласа, оқибатлари даҳшатли бўлади.
Фото: AP Photo
Львов

Львов марказида ўткинчилар учун ташкил этилган ўйин. Нишонга Путиннинг портрети туширилган ва шундай ёзилган: «Нишонга теккиза олмаслик уят эмас, ўқ отмаслик уят».
Фото: Getty Images

Львовдаги черковда ибодат қилаётган аскарлар. Кўплаб иконалар бомбардимонлардан ҳимояланиш учун ўраб қўйилган
Фото: Getty Images «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар