date
views 1 593

Жосуслик дастури туфайли разведка раҳбари ишдан кетди

Жосуслик дастури туфайли разведка раҳбари ишдан кетди
Фото: Pexels / Russpain
Испания миллий разведка марказининг раҳбари Пас Эстебан лавозимидан олинди.

«Секста» телеканали хабарига кўра, Испания оммавий ахборот воситалари Каталония мустақиллигининг 60 дан ортиқ таниқли тарафдорлари, хусусан, Каталония женералитети президенти Пере Арагонес «Pegasus» жосуслик дастури орқали кузатилгани тўғрисида ёзган.

Қолаверса, «Pegasus» воситасида Испания бош вазири Педро Санчес ҳамда мудофаа вазири Маргарита Роблесни кузатишга уринишган.

2020 йилдан бери миллий разведкани бошқараётган Пас Эстебан ушбу лавозимга тайинланган илк аёл киши эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жосуслик дастури туфайли разведка раҳбари ишдан кетди