1 914
Финландия президенти Путинга қўнғироқ қилиб, мамлакат ҳар қанақасига НАТОга киришини айтди
Фото: Кремль расмий сайти
Финландия президенти Саули Ниинистё россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Финландия президенти расмий сайтида хабар қилинди.
Хабарда ёзилишича, Финландия президенти Путинга мамлакат ҳар қанақасига НАТОга киришини айтган. Саули Ниинистё Финландиянинг бу қарорига Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Москванинг НАТО кенгайиши бўйича позицияси сабаб бўлган. Ниинистё мамлакатнинг НАТОга қўшилиши ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаши билан бирга бошқа давлатлар билан ҳамкорликка таъсир қилмаслигини таъкидлаган. Финландия президенти мамлакат тез кунларда НАТОга аъзолик бўйича ариза топширишини айтган.
«Суҳбат очиқ ўтди, аммо ҳеч ким қизишмади. Кескинликнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланди», дейди Путин билан суҳбат ҳақида Финландия президенти.
«Президент Ниинистё 2012 йил Путин билан учрашувда ҳар қандай мустақил миллат ўз хавфсизлигини максимал даражада кўтаришга уриниши ҳақида гапирганини таъкидлаган. НАТОга қўшилиш орқали Финландия айнан ўз хавфсизлигини мустаҳкамлайди», дейилади Финландия президенти расмий сайтида.
Саули Ниинистё Россия Украинада бошлаган уруш сабаб тинч аҳоли вакиллари жабрланаётганини афсус билан таъкидлаган. Кремль расмий сайтида ёзилишича, Россия президенти Финландия доимий ҳарбий нейтралитетидан воз кечиши хато бўлганини таъкидлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас