21:55 / 19.07.2022
1 290

Дубай 40 мингта виртуал иш ўрни яратиш режаси ҳақида эълон қилди

Дубай 40 мингта виртуал иш ўрни яратиш режаси ҳақида эълон қилди
Фото: Angel Garcia/Bloomberg
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри ҳокимлиги беш йил ичида 40 мингта виртуал иш ўрни яратиш ва бюджетга 4 млрд доллар келтириши мўлжалланган «Дубай метакоиноти» лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди.

Амирлик валиаҳд шаҳзодаси шайх Ҳамдон бин Муҳаммаднинг маълум қилишича, ҳозирда Дубайда метакоинот ва блокчейн соҳасида мингдан ортиқ компания фаолият кўрсатмоқда. Улар миллий иқтисодиётга 500 млн доллар фойда келтирмоқда.

Стратегия беш йил ичида Дубайдаги блокчейн-компаниялар сонини беш бараварга кўпайтиришга қаратилган. Ҳукумат фойдаланувчилар учун хавфсиз ва ишончли платформаларнинг глобал стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда инфраструктура яратиш устида иш олиб бормоқда.

Шаҳардаги йирик компаниялар «Дубай метакоиноти»га қўшилмоқда. Emirates авиакомпанияси ушбу технологиядан фойдаланишни кенгайтиришини билдирди, Damac Group девелопери рақамли шаҳарлар қуриш режасини эълон қилди.

БАА бу йил бой эмигрантлар келадиган асосий нуқта бўлиши мумкин, деб прогноз қилмоқда Henley & Partners консалтинг фирмаси. Уларнинг тахминига кўра, йил охирига қадар Амирликларга 4 минг нафар миллионер кўчиб ўтади. Бу 2019 йилдагига қараганда 208 фоизга кўп (1300 киши). Henley & Partners тахминича, Россияни бу йил 15 минг миллионер тарк этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай 40 мингта виртуал иш ўрни яратиш режаси ҳақида эълон қилди