У 30 июль куни Эрон разведка вазирлиги томонидан жосусликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Маълумотларга кўра, гумонланувчи анчадан буён Эронга шубҳали ташрифлари туфайли махсус хизматлар назоратида бўлган.
У шубҳали одамлар билан гаплашган ва туристлар бориши мумкин бўлмаган шаҳарларга, шунингдек, Эронга ташрифидан олдин Исроил томонидан босиб олинган Фаластин шаҳарларига борган. Унинг исм-шарифи ва бошқа маълумотлар очиқланмаган.
Швеция ташқи ишлар вазирлиги бу вазиятдан хабардорлиги ва бу иш билан анчадан буён шуғулланаётганини маълум қилганди.
Швеция фуқаросининг қўлга олингани тўғрисида дастлабки хабарлар май ойида тарқалган. Аммо июль ойи охиригача бу бўйича расман маълумотлар берилмаганди.
Эрон расмий агентлиги ИРНА хабарига кўра, суд матбуот котиби Масъуд Сетаеши сешанба куни ҳибсга олинган швед жосусидан махсус ҳужжатлар топилганини айтди.
«Ҳозиргача ундан махсус ҳужжатлар олдик. Иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга бошқа айбловлар ҳам қўйилиши мумкин», — дея қўшимча қилди у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди