11:24 / 17.10.2022
1 066

Болтиқбўйи давлатлари Россия бўйича махсус трибунал тузишга чақирди

Болтиқбўйи давлатлари Россия бўйича махсус трибунал тузишга чақирди
Фото: Shutterstock
Махсус трибуналнинг асосий вазифаси Россияни Украинага қарши тажовузкорлик жинояти бўйича жиноий жавобгарликка тортиш бўлади, дея маълум қилди Эстония, Латвия ва Литва ташқи ишлар вазирлари.

Эстония, Латвия ва Литва Европа иттифоқини халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Украинага Россияни ҳарбий босқинчилик жинояти учун жавобгарликка тортиш учун махсус трибунал яратишда ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда 16 октябр, якшанба куни Литва ТИВ сайтида чоп этилган уч давлат ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида айтилади.

«Биз барчамиз ҳимоя қилмоқчи бўлган қоидаларга асосланган халқаро тартиб, агар уни энг қўпол равишда бузадиган ҳаракатлар – геноцид, уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва тажовуз жиноятлари жазосиз бўлса, омон қололмайди», дейилади ҳужжатда.

Вазирлар қайд этишларича, Европа иттифоқи Украина ва бошқа бир қатор давлатлар, шунингдек, Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан олиб борилаётган терговларни қўллаб-қувватлашда давом этиши керак, чунки улар далиллар тўплаш, Украинада содир этилган уруш жиноятлари, геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгарларни аниқлаш ва жазолашда муҳим роль ўйнайди.

«Махсус трибуналнинг ташкил этилиши ХЖС ролини тўлдиради. ХЖС ҳарбий жиноятлар, геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар учун шахсларни таъқиб этар экан, махсус трибуналнинг асосий масъулияти Россиянинг босқинчилик жинояти учун олий сиёсий ва ҳарбий раҳбариятни жавобгарликка тортишдан иборат бўлади», - деб ҳисоблайди ТИВ раҳбарлари. Улар «қонли босқиннинг асосий қўзғатувчилари ва ташкилотчилари жавобгарликдан қочиб қутулмаслиги керак»ни таъкидладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болтиқбўйи давлатлари Россия бўйича махсус трибунал тузишга чақирди