Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида сайёр қабул ўтказилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Р.Т.Халмуратов томонидан олис ҳудудларда жойлашган туманларда истиқомат қилаётган фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шундай қабуллардан бири жорий йилнинг 5 сентябрь куни Бўзатов тумани Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтди. Унда 17 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, шундан 6 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, қонуний ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Масалан, қабулда фуқаро А.Б.нинг 100 млн. сўм пулларини қайтариш ҳақидаги суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраган мурожаати, шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Ҳозирги кунда бошқарма бошлиғининг сайёр қабуллари тасдиқланган режа-график асосида давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…