15:47 / 17.10.2022
1 142

Киевда кўп қаватли уйга дронлар ҳужум қилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Киевда кўп қаватли уйга дронлар ҳужум қилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Фото: «Интерфакс-Украина»
Киевга уюштирилган ҳужум оқибатида бир аёл турар жой вайроналари остида қолиб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.

Украина бош вазири Денис Шмигаль маълум қилишича, 17 октябрь куни эрталаб Киевга камикадзе-дронлар орқали беш марта зарба берилган, оқибатда энергетика объектлари ва турар жой биноси вайрон бўлган. Днепропетровск ва Суми вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектлари ракета ҳужумларига учраган. «Юзлаб аҳоли пунктлари электр қувватидан узилиб қолди», — деди Украина ҳукумати раҳбари.

Киев мэри Кличко пойтахтда дронлардан бири келиб урилган уй вайроналари остидан аёл кишининг жасади чиқариб олингани ҳақида хабар берди. Кейинроқ вайроналар тагидан яна бир мурда аниқлангани маълум қилинди.

Айни вақтда, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, мамлакат қуролли кучлари Украина ҳарбий бошқарув объектларига ва энергетика тизимларига юқори аниқликдаги қурол ёрдамида зарбалар берган, белгиланган объектларнинг барчаси нишонга урилган.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь, душанба куни эрталаб Киев Россиянинг камикадзе-дронлари ҳужумига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, муҳим инфратузилма объектлари, шунингдек, турар жой иншоотига зарар етган. Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди. Ҳаво ҳужумлари ҳақида Днепропетровск, Одесса, Николаев, Запорожье ва Суми вилоятларидан ҳам хабарлар келиб тушган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киевда кўп қаватли уйга дронлар ҳужум қилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди