
Фото: ТАСС
Латвияда доимий ёки вақтинчалик яшовчи барча Россия фуқаролари қаттиқ текширувдан ўтади. Рига Россияда сафарбарликдан қочганларни қабул қилмайди, деди Латвия ташқи ишлар вазири Ринкевич.
Латвия бу мамлакатда доимий ёки вақтинча яшовчи барча россияликларнинг ишончлилигини қаттиқ текширади ва текширув натижаларига кўра уларнинг айримларининг яшаш учун рухсатномалари узайтирилмайди, деди Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич Настояшчее время телеканалига эксклюзив интервьюда. У 21 октябрь, жума куни эълон қилинди.
«Биз инвестициялар орқали, шунингдек, бошқа дастурлар доирасида олинган яшаш учун рухсатномаларни қисқартирамиз ва узайтирмаймиз», деди Ринкевич. Бундан ташқари, Россия фуқароларидан «Қрим кимники?» деган саволларга жавоб бериш сўралади, бу «Украинада нималар бўляпти?» мавзусида уларнинг сиёсий қарашлари ва урушга муносабатини билиш учун қилинади. Жавоблар яшаш учун рухсатномани узайтириш имкониятига таъсир қилади. Ҳозирда 10 мингга яқин руслар Латвияда яшаш учун рухсатномага эга.
Эдгар Ринкевич, шунингдек, Латвия Украинадаги урушга сафарбар бўлмаслик учун ўз мамлакатини тарк этган русларни қабул қилмаслигини ва уларга бошпана бермаслигини айтди. «Бу одамлар Россия Украинада олиб бораётган урушга қарши эмас, балки сафарбарликка қарши ва бу катта фарқ. Агар Россияда ҳозир содир бўлаётган воқеаларни қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисобласангиз, Россия расмийларига қарши туринг», деб тушунтирди вазир Рига позициясини.
«Биласизми, Россияда ҳеч ким кўчага чиқа олмаслиги учун вазият кескинлаштирилган, деган аргументга ишонмайман. Агар юз, икки юз минг фуқаро бўлса, ҳа. Лекин ҳозир, бизнинг маълумотларга кўра, ўн минглаб фуқаролар кетмоқда. Нега биз уларни қабул қилишимиз керак? Биз учун бу ҳам хавфсизлик масаласи», — деди Ринкевич.
«Агар бирор киши Қрим кимга тегишли эканлигини, Украинада нималар содир бўлаётганини аниқлаштирса, унинг Россия расмийларига муносабати битта бўлади. Агар одам сафарбарликдан қочса ёки шу ерда яшаса ва Путин режимининг тарғиботини давом эттирса, демак, бу яна бир бошқа ҳолат бўлади. 2022 йил 24 февралда содир бўлган воқеа Россияга муносабатни кескин ўзгартирди. Бу фақат бир шахс, Путиннинг айби эмас. Биз бу ерда буни бутун Россия олиб бораётган уруш сифатида кўрамиз», — деди Латвия ташқи ишлар вазири.
Сентябрь ойининг охирида Латвия ва бошқа Болтиқбўйи мамлакатлари русларга туристик визалар билан киришни бутунлай тақиқлади, аммо сиёсий ва гуманитар, шу жумладан Россия фуқароларидан бошпана сўраш аризаларини қабул қилишда давом этмоқда. Шу билан бирга, вазирнинг сўзларига кўра, Россиядаги сафарбарлик таҳдиди Латвиядан бошпана бериш учун асос бўлмайди.
Латвиянинг позицияси бир қатор Европа вакиллари, жумладан, Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишелнинг позициясига зиддир. Яқинда Мишел Европа иттифоқи мамлакатлари Россиядаги сафарбарликдан қочганларни қабул қилиши керак, деган фикрни билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар