11:22 / 26.10.2022
2 596

Германияда Z белгисини машинага ёпиштириб олган шахс 4000 евро жаримага тортилди

Германияда Z белгисини машинага ёпиштириб олган шахс 4000 евро жаримага тортилди
Германияда Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушини қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланган Z ҳарфини машинасининг орқа ойнасига қўйиб олган эркак катта миқдорда жаримага тортилди. Ҳамбургдаги маъмурий суд 25 октябр, сешанба куни 62 ёшли ҳайдовчини жиноий ҳаракатларни маъқуллаганликда айбдор деб топди ва унга 4000 евро жарима солди, деди суд вакили.

Унинг сўзларига кўра, суд жараёнида судланувчи март ойида, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан тахминан бир ой ўтиб, машинасига кўк Z ҳарфи туширилган А4 форматдаги оқ варақни ўрнатганини инкор этмаган. Суднинг фикрича, бу Россия билан бирдамлик ва Украинадаги урушни маъқуллашни намоён қилади, дея қўшимча қилди у.

Россиянинг Украинага босқинидан сўнг, Z ҳарфи V ҳарфи билан бирга, рус «махсус операцияси»нинг расмий белгиларига айланди. Аввалига бу ҳарфлар Россия ҳарбий техникаларида кўринди, кейин эса расмийлар ва расмий тарғибот Z ҳамда V'дан Россия армиясини ва унинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни намойиш қилиш учун ишлата бошлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг