Собиқ ходим суд қарори асосида ишга тикланди

Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2026 йил 13 августдаги ижро варақаси келиб тушган.
Суд ҳужжатига асосан, ундирувчи Б.А.ни қарздор ташкилотнинг «Ҳудудий тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими» бошлиғи ўринбосари лавозимига ишга тиклаш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан зудлик билан ижро иши қўзғатилиб, қарздор — уюшма раҳбариятига ундирувчини суд ҳужжатида кўрсатилган лавозимга ишга тиклаш ҳақида талабнома юборилди.
Шунингдек, талабномада белгиланган муддатда суд ҳужжати ижроси таъминланмаган тақдирда қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқий оқибатлар юзага келиши ҳақида масъул шахслар огоҳлантирилди.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида суд ҳужжатида белгиланган талаб тўлиқ бажарилиб, ундирувчи Б.А. ўзининг аввалги лавозимига ишга тикланди.
Мазкур ҳолат суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ижро органлари томонидан амалга оширилаётган ишларининг амалий натижасидир.
Зеро, суд ҳужжати қабул қилиниши билан иш битмайди — унинг амалда ижро этилиши ҳам адолат ва қонун устуворлигининг муҳим кафолатларидан биридир.































Изоҳлар 0
…