Фото: Sababa Security
Эстония Мудофаа вазирлиги мамлакатда мингга яқин киши иштирокида дунёдаги энг йирик НАТО Cyber Coalition машғулотлари бошланганини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, машғулотларга Шимолий Атлантика альянсининг 40 дан ортиқ давлати ва унинг ҳамкорлари иштирок этмоқда.
«Машғулотлар давомида НАТО иттифоқчиларининг энергетика инфратузилмаси ва кучларига киберҳужумлар берилиб, уларнинг олди олинади. Машқлар Эстония Мудофаа вазирлиги қошидаги Таллин CР14 киберхавфсизлик бўйича ўқув маркази томонидан олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, иштирокчилар орасида нафақат ҳарбий мутахассислар, балки давлат саноат корхоналари, илмий муассасалар ва алоҳида миллий кибермудофаа тузилмалари вакиллари ҳам бор.
Июль ойида Буюк Британия армиясининг Twitter ва YouTube аккаунтлари хакерлик ҳужумига учраганди. Армиянинг Twitter саҳифасига 360 000 дан ортиқ киши, YouTube каналига эса 177 000 фойдаланувчи обуна бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди
Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди
Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда