Эстонияда пешонасида битта шохи бор кийик камерага тушди (видео)

Эстониянинг Сааремаа оролидаги ўрмон камераси афсонавий яккашохли отни эслатувчи ғайриоддий кийикни тасвирга олди. Жониворнинг пешонаси ўртасида битта шохга ўхшаш ўсма кўриниши ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.
Қизиғи, камера кийикларни кузатиш учун эмас, балки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Европа норкаси (норка — сувсарсимон йиртқич ҳайвон)ни назорат қилиш мақсадида ўрнатилган эди. Уни табиатни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи Lutreola Foundation ташкилоти жойлаштирган.
Ташкилот ғайриоддий ҳайвон тасвирланган видеони ижтимоий тармоқда эълон қилиб, уни ҳазил тариқасида «Сааремаада яккашохли жонивор топилди» деб атади.
Эстониянинг ERR нашри хабар беришича, кадрлардаги ҳайвон кийикнинг кичик тури — косуля ҳисобланади. Бироқ унинг пешонасидаги ўсма ҳақиқатан шохми ёки бошқа бир тузилмами, буни видеонинг ўзига қараб аниқлаш имкони бўлмаган.
Мутахассислар ўсма қўшимча шох ёки ҳатто ортиқча қулоққа ўхшаш бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳозирча унинг келиб чиқиши ҳақида аниқ хулоса йўқ.
Шунингдек, ўрмондаги ўша камера яна бир ноёб жонивор — қора лайлакни ҳам тасвирга олган. Бу қуш оқ лайлакка нисбатан анча кам учрайди ва асосан ўрмонларнинг одамлар кам борадиган ҳудудларида уя қуради.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…