13:00 / 13.12.2022
1 084

FTX криптобиржаси асосчиси Багама оролларида ҳибсга олинди

FTX криптобиржаси асосчиси Багама оролларида ҳибсга олинди
Фото: Reuters
Багама ороллари ҳуқуқ-тартибот идоралари FTX криптовалюта биржасининг собиқ бош директори ва асосчиси Сем Банкмен-Фридни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳибсга олиш жараёни Қўшма Штатларнинг талабига биноан амалга оширилган.

АҚШнинг Нью-Йорк жанубий округи прокурори Демиен Уильямс Twitter’да ҳибсга олиш «махфий айблов асосида» амалга оширилганини ёзди. Расмийлар кейинроқ сабабларни очиқлашни ваъда қилмоқда.

The New York Times газетасининг ёзишича, Банкмен-Фрид электрон фирибгарлик, қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарлик, пул ювиш ва жиноий тил бириктиришда айбланмоқда.

Криптобиржанинг асосчиси кўриб чиқилаётган жиноий иш бўйича ягона айбланувчи ҳисобланади.

Багама оролларида рўйхатга олинган FTX криптовалюта биржасининг оператори FTX Group 11 ноябрь куни банкротлик тўғрисида ариза берган. Кузнинг бошида бизнес 32 миллиард долларга баҳоланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » FTX криптобиржаси асосчиси Багама оролларида ҳибсга олинди