
Туркияда Ўзбекистон фуқароси янги йил куни теракт уюштиришда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Истанбул полициясига бўйсунувчи разведка бўлими бошқармаси томонидан 31 декабр куни Туркияда теракт уюштиришда гумон қилинган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
"Ўз постларида ‘кофир’ дея таърифлаган давлатларга қарши терактлар уюштиришга буйруқ берган ва мамлакатимизни нишонга олган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2017 йил 1 январь куни Янги йил арафасида содир бўлган терактга ўхшаш тайёргарлик кўраётган эди", — дейилади хабарда.
Гумонланувчилар "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи аъзолари бўлиб, ИШИДдан кўрсатмалар олгани айтилмоқда. Улар 31 декабрь куни Истанбулда автомобилда қочаётган пайти қўлга олинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.