Шавкат Мирзиёев Мисрда бўлиб ўтаётган расмий ташрифи давомида Аҳмад Фарғоний меросини зиёрат қилди.
Буюк олим, астроном, математик ва географ Аҳмад Фарғоний Бағдод, Дамашқда яшаган. 856 йилдан бошлаб эса умрининг сўнгги кунларигача Қоҳирада яшабилм-фан билан шуғулланган.
Шавкат Мирзиёев Ал-Фарғоний мероси билан танишиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди
© Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати
"Аҳмад Фарғоний кўплаб муҳим кашфиётлар қилган. Жумладан, 861 йилда Нил дарёсидаги Равза оролида сув сатҳини ўлчайдиган иншоот барпо эттирган. “Миқёс ан-Нил” номи билан машҳур бу қурилма қишлоқ хўжалиги ва иқлимни баҳолашда жуда муҳим бўлган. Қарийб 1200 йил давомида иншоотдан ўтган асргача узлуксиз фойдаланилган. Бугунги кунда эса у туристик масканга айлантирилган", - дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Аҳмад Фарғонийга ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ватандош мутафаккир хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг президент Миқёси Нил иншоотини кўздан кечирди, унинг тарихи ва улуғ алломанинг мероси ҳақида маҳаллий олимлар билан суҳбатлашди.
Аҳмад Фарғоний, Миср, Шавкат Мирзиёев, Зиёрат “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди