Starlink Панамада тўғридан-тўғри смартфонлар учун сунъий йўлдош алоқасини ишга туширди

Starlink Панамада тўғридан-тўғри смартфонлар учун сунъий йўлдош алоқасини ишга туширди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Панамада Starlink, маҳаллий МасМовил (+Мовил) оператори билан ҳамкорликда, қўшимча ускуналар талаб етмайдиган, тўғридан-тўғри смартфонлар учун сунъий йўлдош алоқаси хизматини ишга туширди.
  • Ушбу +Мас | Starlink хизмати, Директ-то-селл технологияси асосида ишлайди ва анъанавий уяли алоқа сигнали етиб бормайдиган олис ҳудудларда СМС, мессенжерлар ва рақамли хариталардан фойдаланиш имконини беради.

Панама Республикасида Starlink компанияси маҳаллий МасМовил (+Мовил) оператори билан ҳамкорликда янги авлод мобил сунъий йўлдош алоқаси хизматини йўлга қўйди. Ixbt.com нашрининг хабар беришича, +Мас | Starlink деб номланган ушбу хизмат асосан олис тоғли ҳамда орол ҳудудларида, шунингдек, анъанавий уяли алоқа сигнали етиб бормайдиган жойларда барқарор алоқани таъминлашга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мазкур лойиҳа Директ-то-селл технологияси асосида ишлайди ва қўшимча ускуналар ҳамда сунъий йўлдош терминалларини талаб этмасдан тўғридан-тўғри оддий смартфондан фойдаланиш имконини беради. Фойдаланувчилар оддий ЛТE тармоқларини қўллаб-қувватлайдиган ўзлари учун қулай бўлган қурилмалар орқали алоқага чиқишлари мумкин бўлади.

Биринчи босқич имкониятлари

Ишга тушириш жараёнининг бошланғич босқичида абонентларга энг зарур функциялар тақдим этилади. Хусусан, фойдаланувчилар интернет мессенжерлари орқали хабар алмашиш, СМС юбориш ҳамда рақамли хариталардан муаммосиз фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Янги хизмат мавжуд ерусти алоқа тармоқларини тўлдириб, инфратузилма ривожланмаган ҳудудларда ҳам базавий алоқани кафолатлайди. Бу эса айниқса фавқулодда вазиятларда ва олис ҳудудларга саёҳат қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Келгусидаги режалар ва истиқболлар

Ҳозирча +Мас | Starlink хизматининг нархи эълон қилингани йўқ. Унинг мавжуд +Мовил тарифларига киритилиши ёки алоҳида ҳақ эвазига таклиф этилиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Шунга қарамай, оператор келгусида Starlink V2 авлодидаги янги сунъий йўлдошлардан фойдаланишни режалаштирган. Бу эса тармоқ ўтказувчанлигини сезиларли даражада ошириб, Панама ҳудудини янада кенгроқ қамраб олиш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, Starlink аввалроқ Япония оператори ау (КДДИ) билан ҳамкорлик қилишини эълон қилган эди. Мазкур лойиҳа Осиё минтақасида Starlink Мобиле V2 сунъий йўлдошларини жорий этган илк кенг кўламли ташаббус бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар