16:12 / 31.03.2023
401

Путин Россиянинг Таллин ва Ригадаги элчиларини ишдан бўшатди

Путин Россиянинг Таллин ва Ригадаги элчиларини ишдан бўшатди

Фото: Picture Alliance

Президент фармони билан Россиянинг Эстония ва Латвиядаги элчилари ўз лавозимларидан озод этилди. Россия эстониялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди.

Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг Латвия ва Эстониядаги элчиларини ишдан бўшатди. 31 март, жума куни тегишли буйруқлар ҳуқуқий ахборот интернет порталида эълон қилинган.

Президент фармойишига кўра, Михаил Ванин Латвиядаги элчи, Владимир Липаев эса Эстонияда худди шундай лавозимдан озод этилди.

Шу куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эстониянинг Россиядаги вақтинчалик ишлар ишончли вакили Ян Ванамёлдер идорага чақирилгани ва унга 24 март куни содир бўлган воқеа муносабати билан «қаттиқ норозилик» билдирилгани ҳақида хабар берди. 24 март куни Таллин Россия элчихонасининг дипломатик ходимини персона нон грата деб эълон қилганди. Бунга жавобан Россия Ташқи ишлар вазирлиги худди шундай даражадаги дипломатни Эстониянинг Москвадаги элчихонасидан Россия элчихонаси ходимининг кетиши учун белгиланган муддат ичида чиқариб юборади.

24 март куни Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонаси консули Александр Савиновга 29 мартгача мамлакатни тарк этишни буюрди. Таллинга кўра, у Эстония хавфсизлиги ва конституциявий тузумига путур етказишда фаол иштирок этган, деб хабар беради Эстониянинг ERR телерадиокомпанияси.

Январ ойида Москва Россиянинг Таллиндаги элчихонаси ходимларининг икки баравар қисқаришига жавобан Эстония билан дипломатик алоқаларни муваққат вакил даражасигача туширишини эълон қилган эди. Эстония ҳукумати ўз ҳаракатларини Эстониянинг Москвадаги элчихонаси ходимлари сони билан тенгликни таъминлаш ниятига боғлади. Шу билан бирга, Эстония элчисига Россияни, Россия элчисига Эстонияни тарк этишга буйруқ берилди.

Қўшни Болтиқбўйи республикаси билан бирдамлик белгиси сифатида Латвия ҳам 24 февралдан бошлаб Россия билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтириши ва Россия элчиси мамлакатни тарк этишини маълум қилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг