Жорий йилнинг 24 март куни 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умида Туляганова Туркиянинг Истанбул вилояти Бахчелиэвлер туманида биргаликда яшаб келган 61 ёшли Туркия фуқароси Риза Белер томонидан яшаш хонадонида шафқатсизларча ўлдирилганлиги ҳақида Туркия ОАВда маълумот берилган эди.
Аниқланишича, марҳума Риза Белер билан тахминан 3 йилдан буён бирга яшаб келган. Ўрталарида узоқ вақтдан бери давом этиб келган келишмовчилик туфайли эркак уни қасддан ўлдиришни олдиндан режалаштирган бўлган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳибсга олинган Риза Белер ўз айбига иқрор бўлган.
Марҳуманинг жасади эса 29 март куни Бош консулхона кўмагида Ўзбекистонга юборилган ва яқинларига топширилган.
Шунингдек, Бош консулхона қотилга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланишини алоҳида кузатиб бораётганини билдирмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)