Истанбулда шер пайдо бўлди: хавфсизлик кучайтирилиб, махсус амалиёт бошланди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида шер экани тахмин қилинаётган йиртқич ҳайвон кўрилгани ҳақидаги хабарлар маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотди. Ҳодиса шаҳарнинг Сариер тумани, Ускумрукöй маҳалласида қайд этилган.
Кузатув камераларига тушиб қолган ҳайвоннинг тасвирлари ўрганилгач, уни қидириш ва аниқлаш бўйича махсус амалиёт бошланди. Жандарма ходимлари ҳудудни термал тасвирлаш технологияси ёрдамида кузатиб, ҳайвоннинг жойлашувини аниқлашга муваффақ бўлди.
Воқеадан сўнг ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Айни пайтда Туркия Табиатни муҳофаза қилиш ва миллий боғлар бош бошқармаси мутахассислари ветеринарлар билан биргаликда йиртқични хавфсиз тарзда қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
Маҳаллий аҳолига эса эҳтиёткорликни кучайтириш, ҳайвонга яқинлашмаслик ва зарур хавфсизлик чораларига риоя қилиш тавсия этилди.
Ҳозирча ҳайвоннинг қаердан келгани, кимга тегишли экани ва унинг ҳақиқатан ҳам шер эканлиги ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…