Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамкорлигида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, яъни фирибгарлик жиноятида айбланаётган У.Н. исмли шахс халқаро қидирувда бўлган. У Туркияда аниқланиб, белгиланган тартибда қўлга олинган.
Шундан сўнг мазкур шахс Ўзбекистоннинг суд органларига топширилган.
Бош консулхона хабарда Ўзбекистон ва Туркиянинг ваколатли идоралари жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочишининг олдини олиш борасидаги ҳамкорликни изчил давом эттираётганини таъкидлаган.






























Изоҳлар 0
…