11:17 / 15.05.2023
281

Туркиядаги сайловлар: Эрдўғон иккинчи турга тайёрлигини билдирди

Фото: Zuma

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичига тайёр эканини маълум қилди.

Сайловлар биринчи турда тугайдими ёки йўқми, ҳали билмаймиз. Лекин агар халқ бизни иккинчи турга юборса, бу қарорни ҳурмат қиламиз”, — дея Эрдўғоннинг Анқарадаги тарафдорларига қаратилган сўзларидан иқтибос келтирган AFP ахборот агентлиги.

Эрдўғоннинг асосий рақиби, Олти мухолифатчи партияси альянсидан (Халқ альянси) мухолифатчи номзоди Камол Қиличдорўғли ҳам халқнинг иккинчи тур ўтказиш қарорига рози эканини билдирди. Шу билан бирга, ҳар икки сиёсатчи ҳам ўз ғалабасига ишонч билдирди.

Туркияда президентлик сайловлари 14 май куни бўлиб ўтди.15 май, Тошкент вақти билан соат 09:10 ҳолатига кўра, овозларни санаш ҳали якунлангани йўқ. Сайлов қутиларининг 99,9 фоизи очилгач, амалдаги давлат раҳбари Эрдўғон 49,34 фоиз, унинг асосий рақиби Қиличдорўғли 44,99 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди.

Биринчи турда номзодлардан бирининг ғалабаси учун у камида 50 фоиз овоз олиши керак. Демак, Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтиши эҳтимоли катта – у 28 май куни ўтказилиши мумкин.

Шу билан бирга, параллел равишда ўтказилган парламент сайловларида, Anadolu хабарига кўра, овозларнинг 99,55 фоизи санаб чиқилгач, Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси 49,3 фоизлик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Халқ алянаси бошчилигидаги партия 35,19 фоиз овоз тўплаган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг