Эрдўғаннинг 92 ёшли Қуръон устози вафот этди: Президент жанозада тобутни елкасига олди (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш19
Эрдўғаннинг 92 ёшли Қуръон устози вафот этди: Президент жанозада тобутни елкасига олди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ёшликдаги Қуръон устози Али Камол Ҳут 92 ёшида вафот этди.
  • Марҳумнинг жаноза намози 27 ноябр куни Истанбулдаги Фотиҳ масжидида ўқилди ва унда давлат раҳбари ҳамда бир қатор расмий шахслар иштирок этди.
  • Эрдўған ўз устозини камтарлик тимсоли сифатида ёдга олиб, унинг тобутини елкасида кўтариб сўнгги манзилга кузатди.
  • Али Камол Ҳут Истанбулдаги Амир Бухорий хонақоҳи қабристонига дафн этилди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ёшлик йилларида Қуръон сабоқларини олган устози, «Қосимпашалик Камол афанди» номи билан танилган Али Камол Ҳут 92 ёшида вафот этди. Давлат раҳбари устозининг жаноза маросимида шахсан иштирок этиб, унинг тобутини елкасига олди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Туркия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Али Камол Ҳут 26 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмган. 27 ноябрь куни Истанбулдаги Фотиҳ масжидида унинг жаноза намози ўқилди. Маросимда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, бир қатор вазирлар, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Жаноза намозини Истанбул Ҳасеки олий диний ихтисослашув маркази ўқитувчиси доктор Азиз Чинор ўқиди. Намоздан кейин Истанбул вилояти муфтийси Амруллоҳ Тунжел марҳум ҳаққига дуо қилди.

Маросимда сўзга чиққан Эрдўған устозини болалигидан, Қосимпашадаги Жоме Кабир масжидидан танишини айтди. Унинг таъкидлашича, Али Камол Ҳут кейинчалик Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Чоршанба маҳалласига кўчиб ўтган ва Амир Бухорийда шогирдлар тарбиялаган.

«Биз Камол афандини жуда яхши кўрардик. У камтарлик тимсоли эди. Камтарлик борасида унга ўхшаган инсонлар жуда кам бўлса керак», — деди Туркия Президенти.

Эрдўған, шунингдек, устози вафотидан бир ҳафта олдин уни зиёрат қилганини эслади. У марҳум ҳаққига дуо қилиб, йиғилганлардан ҳам устозидан рози бўлишларини сўради.

Президентнинг нутқидан сўнг Али Камол Ҳутнинг тобути жаноза машинасига олиб чиқилди. Эрдўған ҳам тобутни елкасига олиб, устозини сўнгги манзилга кузатди. Марҳум Истанбулнинг Айвонсарой мавзесидаги Амир Бухорий хонақоҳи қабристонига дафн этилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Саломатлик
    «Зейгарник эффекти»ни енгиб, мияга дам беришнинг 5 та оддий усули
  2. Спорт
    Ўзбекистон U-17 терма жамоаси плей-оффга чиқди: 1/16 финалда рақибимиз — Испания!
  3. Спорт
    Энцо Мареска Эрлинг Ҳоланднинг кескин сўзларига муносабат билдирди
  4. Жамият
    Қизил китобга киритилган қушларни ноқонуний сотганларга қандай чора кўрилади?
  5. Ўзбекистон
    Саида Мирзиёева: «Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани»
  6. Дунё
    Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйи учун қамоқдан вақтинча озод қилинди
  7. Ўзбекистон
    Шавкат Мирзиёев Осиё велоспорт конфедерациясининг олий мукофоти билан тақдирланди
  8. Дунё
    Хитойда имтиҳонда кўчиришга қарши ғайриоддий усул қўлланмоқда (видео)
  9. Ўзбекистон
    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда?
  10. Дунё
    Жанубий Кореяда 70 ёшли аёл биринчи синфга ўқишга кирди