00:30 / 10.06.2023
812

Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди

Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Twitter’да АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтиб, америкаликлар Россияни танқид қилишга ҳаққи йўқлигини айтиб ўтди.

Россия улардан фарқли равишда ўз ватандошларини ҳимоя қиляпти”, — деди Медведев.

Сўнгги ўн йилликлардаги бирорта ҳам йирик минтақавий можаро америкалик ‘эзгулик куйчилари’нинг бевосита ёки билвосита иштирокисиз тугалланмаган”, — деб ёзаркан Медведев, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 1950—2015 йиллардаги АҚШ ва НАТО ҳарбий амалиётларини, хусусан, Американинг Вьетнамдаги операцияси, АҚШнинг Панама ва Ироққа бостириб кириши, НАТОнинг Югославия ва Ливиядаги агрессияси, шунингдек, АҚШ ва НАТО кучлари иштирокидаги бошқа қуролли можароларни санаб ўтди.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари таъкидлашича, америкаликлар ва НАТОнинг операциялари натижасида миллионлаб одамлар ҳалок бўлди. “Барча Америка президентларининг қўлида уларнинг қони бор”, — деди Медведев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди
ePN