date
views 714

Ўлгани айтилган Украина разведкаси раҳбари кутилмаганда пайдо бўлди

Ўлгани айтилган Украина разведкаси раҳбари кутилмаганда пайдо бўлди

Украина Разведка Бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Украина телевидениеси эфирига чиқди ва ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Унинг нутқи «Суспíлне телеканали томонидан намойиш этилди.

Будановнинг айтишича, «у билан ҳаммаси яхши ва ўлими ҳақидаги миш-мишларни табассум билан қабул қилмоқда».

Буданов ўзининг соғ-саломатлигини таъкидлаб, Россия расмий ОАВларини фейк хабар тарқатишда айблаган.

Разведка хизмати раҳбарининг яраланиши ҳақида ўтган ой охирида хабарлар тарқалганди. Ўшанда РИA «Новости» агентлигининг хабар беришича, Буданов 29 май куни Киевга уюштирилган тунги ҳужум пайтида оғир яраланган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам мамлакат қуролли кучлари Украина разведка хизматига ракета зарбаси берганини таъкидлаганди.

Бунгача Буданов «дунё бўйлаб русларни йўқ қилиш» ҳақидаги гаплари билан машҳур бўлганди. 

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўлгани айтилган Украина разведкаси раҳбари кутилмаганда пайдо бўлди