Россия армияси қуруқликдаги кучларининг деярли 90 фоизини Украинадаги урушга юборган. Бу ҳақда НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр хабар берди.
Бауэр Россия Мудофаа вазирлиги урушда ҳалок бўлган ёки яраланган аскарлар ўрнини сафарбар қилинганлар билан алмаштиришини айтди. Адмирал катта йўқотишларга қарамай, россияликлар кучли флот ва самолётга эгалигини билдирди.
“Бизнинг келажакдаги мудофаа режаларимиз Россия кучларининг ҳозирги ҳолатига эмас, балки 2022 йил 24 февралгача бўлган давлатга асосланади. Руслар армиядаги йўқотишларни тўлдиради, шунинг учун ҳам бизда бир неча йил вақт бор: биз ҳеч қачон уларнинг имкониятларини паст баҳоламаслигимиз керак. Чунки улар оёққа тура олишларини тарихда бир неча бор кўрсатган”, — деди у.
Бауэрнинг таъкидлашича, руслар НАТО билан бевосита чегарадош ҳудудларда “жуда эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик билан” ҳаракат қилмоқда.
“Улар биз билан конфликтни таваккалга қўйишни хоҳламайди”, — деди Бауэр.“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?