20:08 / 11.08.2023
492

Польша президенти: “Украинада уруш тўлқинини ўзгартириш учун етарлича қурол йўқ”

Фото: Польша президенти матбуот хизмати

Польша президенти Анжей Дуда Украина урушни ўз фойдасига ўзгартириш учун иттифоқчилардан етарлича қурол олмаганини айтди. Дуда Тhе Washington Post нашрига берган интервьюсида тегишли фикрни илгари сурди.

Польша президентига кўра, Ғарб давлатлари Украинанинг ғалабаси учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Украина Қуролли кучларида қандай қуроллар етишмайди, деган саволга Дуда қуйидагича жавоб берди:

“Украина узоқ масофага учувчи артиллерия билан таъминланган — шу кунгача улар етказиб берилмоқда. Ҳатто Украина ҳозир Россияга қараганда замонавийроқ ҳарбий салоҳиятга эга, деса бўлади.
Савол шуки, Украинада уруш тўлқинини ўз фойдасига буриш учун етарлича қурол борми? Эҳтимол, йўқ. Улар етарли қуролга эга эмас. Биз буни ҳозирда улар рус армиясига қарши ишончли қарши ҳужумга ўта олмаётганидан биламиз. Қисқаси, уларга кўпроқ ёрдам керак”, — деди Анжей Дуда.

Шунингдек, сиёсатчи Польша нега Украинага қуроллар юбораётганига тушунтириш берди.

“Бугун украиналиклар ўз мустақиллиги, суверенитети, эркинлиги ва ҳудудини ҳимоя қилиш йўлида Россияга қарши курашмоқда. Биз уларга қурол юборамиз. Нега? Чунки уларни ўз ҳудудимизни ҳимоя қилиш учун қўллаб-қувватламоқчимиз.

Биз деганда нафақат полшаликларни, балки америкаликлар, французлар, британияликлар, немислар ва бутун демократик дунёни назарда тутяпман. Поляклар украиналикларни қурол билан таъминлаш учун жуда кўп сабабларга эга.

Аммо бутун демократик дунё ҳам биладики, Европада XXI асрда демократик давлат чегараларини бузган ҳар қандай агрессор тўхтатилиши керак”, — дея хулоса қилди Польша президенти.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша президенти: “Украинада уруш тўлқинини ўзгартириш учун етарлича қурол йўқ”