date
views 336

Ўзбекистонда жиноят содир этган фуқаролар Бишкекда қўлга олинди

Ўзбекистонда жиноят содир этган фуқаролар Бишкекда қўлга олинди
Фото: Қирғизистон ИИВ

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги юзни танувчи камералар ёрдамида аввал Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган хориж фуқаролари қўлга олинди.

Қайд қилинишича, 1983 йилда туғилган Х.Р. Ўш шаҳри бозоридаги юзни таниш камерасига тушиб қолган. Унга нисбатан Ўзбекистонда Жиноят кодексининг «Ўғрилик» ва «Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Х.Р. Ўзбекистонда қидирувга берилган.

У билан биргаликда солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлагани учун қидирувда бўлган 1978 йилда туғилган Х.Ю. ҳам ушланган.

Иккаласи ҳам Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик ҳибсхонасига жойлаштирилган. Улар кейинроқ Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда жиноят содир этган фуқаролар Бишкекда қўлга олинди