Конгресс Байденга импичмент эълон қилиш бўйича суриштирув бошлади

1 дақиқа ўқиш277
Конгресс Байденга импичмент эълон қилиш бўйича суриштирув бошлади
Кевин Маккарти Фото: SCANPIX/AP

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери республикачи Кевин Маккарти Вакиллар палатаси қўмиталарига АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденга қарши импичмент жараёни доирасида суриштирув бошлашни топширди, деб хабар беради AFP 12 сентябр, сешанба куни.

Топшириқ президентнинг ўғли Хантер Байден бизнеси билан боғлиқ. Маккарти сўзларига кўра, Жо Байден ўғлининг хориждаги бизнес фаолияти ҳақида билмаслиги ҳақида жамоатчиликка «ёлғон гапирган». «Палатадаги республикачилар президент Байденнинг хатти-ҳаракати ҳақида жиддий ва ишончли айбловларни фош қилди. Бу айбловлар умумий коррупция маданиятини тасвирлайди», - деди Маккарти.

Республикачилар етакчиси Байденга нисбатан суриштирув расмий бошланишини Вакиллар палатасига «барча фактлар ва жавобларни» тўплаш имконини берадиган «кейинги мантиқий қадам» деб атади.

Оқ уй суриштирувни «экстремал сиёсат» деб атади

Байденга нисбатан суриштирув бошлангани эълон қилингач, Оқ уй бу «энг ёмон ҳолатдаги экстремал сиёсат» эканлигини ва республикачиларда процедурани бошлаш учун зарур далиллар йўқлигини билдирди.

Республикачилар Хантер Байденни отасининг ўтмишда президент Барак Обама даврида вице-президентлик лавозимидан Украина ва Хитойда бизнес юритишда фойдаланганликда айблади. Шу билан бирга, Axios порталининг қайд этишича, Маккарти Байденга нисбатан эҳтимолий импичментни тасдиқлаш учун қуйи палатадаги 218 нафар қонун чиқарувчининг қўллаб-қувватлашига эриша оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Сенатдаги баъзи республикачилар аллақачон конгрессменлар томонидан тақдим этилган далилларни бунинг учун етарли деб ҳисобламаслигини айтган, дея таъкидлайди Axios.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?